• Слайдер #1

Ijroiya Organi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ
ИЖРОИЯ ОРГАНИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамияти (бундан буён - Жамият) Ижроия органининг мақомини ва унинг ишини белгилаб беради.
1.2. Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни якка тартибдаги ижроия органи – ваколатлари жамият устави ва мазкур Низом билан белгиланадиган Бош директори томонидан амалга оширилади.
1.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, жамият ижроия органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) бероилиши мумкин. Тузилаётган шартноманинг шартлари жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, агар жамият уставида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса.
1.4. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамияти (бундан буён – Жамият деб юритилади) уставига, «Корпоратив бошқарув кодекси»га биноан ишлаб чиқилган.

II. ЖАМИЯТ ИЖРОИЯ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати коллегиал ижроия органи - Жамият Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув фаолиятига Жамият Бошқарув раиси раҳбарлик қилади.
2.2. Жамият ижроия органининг раҳбари (Бошқарув раиси) акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан сайланади (тайинланади).
2.3. Жамият Бошқарув аъзолари Кузатув кенгаши қарори билан бир йиллик муддатга сайланади (тайинлади).
2.4. Жамият Бошқарув аъзолари номзодларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
2.5. Жамият Бошқарув аъзолари номзодларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш шахсий таркибда кўриб чиқилади. Бошқарув аъзоси номзоди Жамиятга уни жиноий жавобгарликка жалб этилганлиги тўғрисидаги фактлар ҳақида хабар бериши мажбур.
 

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 6324