• Слайдер #1

Jamiyat nomidan ovoz berish tartibi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АЖ АКЦИЯ ЭГАСИ (ИШТИРОКЧИСИ) БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА ЖАМИЯТ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЖАМИЯТ НОМИДАН ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунларига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ (кейинги ўринларда - Жамият) акция эгаси (иштирокчиси) бўлган корхоналарнинг бошқарув органларида жамият вакилларининг жамият номидан овоз бериш тартибини белгилайди. 
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: 
акциялар пакети (улуш) – хўжалик жамиятларида Жамиятга эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган акциялар (улуш); 
жамиятнинг вакили – Жамият томонидан бериладиган ишончнома асосида акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишида Жамият манфаатларини ифода этувчи, ёки Жамият таклифига биноан кузатув кенгашига киритилган, олий маълумотли, камида икки йиллик иш тажрибасига эга Жамият ходими ёки бошқа жисмоний шахс.
3. Агар хўжалик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига Жамиятнинг иккита ва ундан ортиқ вакили киритилган бўлса, мазкур Низомда кўзда тутилган масалалар бўйича овоз бериш тартибини олдиндан келишиб олиш Жамият буйруғи билан белгиланган Жамият ходими томонидан амалга ошририлади.
4. Жамият вакили қуйидаги мезонлар мавжуд бўлган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ва Жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади:
хўжалик жамиятидаги Жамиятнинг улуши 25 фоиздан кам бўлса; 
битта хўжалик жамиятидаги акциялар пакетининг (улушнинг) баланс қиймати жамият соф активларининг кузатув кенгашининг мажлиси ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишидан олдинги ҳисобот санаси ҳолатига бир фоизидан кам бўлса.
II. ЖАМИЯТ БИЛАН ОЛДИНДАН КЕЛИШИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАСАЛАЛАР
5. Қуйидаги масалалар бўйича олдиндан келишиш талаб этилади:
хўжалик жамиятининг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш;
хўжалик жамиятининг устав капиталини ўзгартириш; 
хўжалик жамияти асосий фаолияти йўналишларини ўзгартириш;
хўжалик жамияти ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш;
кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш;
хўжалик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларида иштирок этиши; 
хўжалик жамиятининг таркибий тузилмасини тасдиқлаш; 
хўжалик жамиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, тугатувчини
(тугатиш комиссиясини) тайинлаш, оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятининг фойдасини тақсимлаш.

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 3751