• Слайдер #1

Kuzatuv kengash qo'mitalari to'g'risida Nizom

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 
НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва кузатув кенгаши ҳузуридаги Номинациялар қўмитасининг, Аудит қўмитасининг, Можароли вазиятларни ҳал этиш қўмитасининг, Мукофотлаш қўмитасининг, Корпоратив бошқариш кодекси бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда - Қўмиталар) иш фаолияти тартибини белгилайди. 
2. Қўмиталар: 
маслаҳат-кенгаш органлари бўлиб, кузатув кенгаши ўз вазифаларини самарали бажаришини таъминлашга хизмат қиладилар;
амалдаги қонунчиликка, кузатув кенгаши топшириқларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритадилар;
Жамиятнинг алоҳида органи бўлиб ҳисобланмайдилар ва Жамият номидан ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдланмайдилар;
ўз тавсияларини кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун тақдим этадилар;
кузатув кенгаши қабул қилган қарорларнинг оқибати учун жавобгар бўлмайдилар.

II. ҚЎМИТАЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

3. Қўмиталар жамият кузатув кенгаши ўз ваколатларига киритилган вазифаларнинг самарали ҳал этилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. 
4. Қўмиталарнинг фунцияларига тегишли қўмиталарнинг иш йўналиши билан бевосита боғлиқ масалалар киритилади. 

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 4227