• Слайдер #1

Manfaatlar to'qnashuvida xarakatlanish tartibi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 
МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДА ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига, “Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ (қуйида матн бўйича – “Жамият”) Уставига, Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Жамиятда юзага келадиган манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.
2. Жамият фаолиятини амалга ошириш жараёнида Жамият (унинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ҳамда Жамият шартнома муносабатларини ўрнатган кредиторлар, контрагентлар, бошқа ташкилотлар ва шахслар (қуйида матн бўйича – “Мижозлар”)нинг мулкий ёки бошқа манфаатлари ўртасида Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва (ёки) унинг ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида Мижознинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар оқибатидаги зиддиятлар туфайли манфаатлар тўқнашувлари юзага келиши мумкин. 
Бундан ташқари, Жамият акциядорлари манфаатлари ўртасида, Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари ва акциядор (акциядорлар) манфаатлари ўртасида манфаатлар тўқнашувлари (корпоратив низо) юзага келиши мумкин.
3. Мазкур Низомда қуйидаги манфаатлар тўқнашувлари юзага келиш ҳолатлари кўриб чиқилади: 
- мажоритар акциядорлар (йирик акциялар пакетларига эга акциядорлар) ва миноритар акциядорлар (кичик миқдорли акцияларга эга акциядорлар) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари; 
- Жамият бошқарув органлари ва унинг акциядори (акциядорлари) ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари; 
- Жамиятнинг бошқарув органлари ва жамоат назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасидаги манфаатлар тўқнашувлари;
- Жамият ва Жамиятнинг мансабдор шахслари, ходимлари ўртасида улар томонидан хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида юзага келган манфаатлар тўқнашувлари. 

II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ

4. Низом таъсири Жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига ҳамда унинг эгаллаб турган лавозим даражаларидан қатъий назар барча ходимларига жорий қилинади. 
5. Мазкур Низомга риоя қилиш тўғрисидаги талаблар Жамият билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаётган жисмоний шахсларга тааллуқли вазифалар улар билан тузилган шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларида тасдиқланган ҳолатларда ёхуд бевосита қонунга мувофиқ татбиқ қилинади. 

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 3916