• Слайдер #1

Taftish komissiyasi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 
ТАФТИШ КОМИССИЯСИСИ ТЎҒРИСИДА 
НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамияти (бундан буён - Жамият) Тафтиш комиссиясисининг мақомини, уни сайлаш тартибини, ҳамда унинг функционал мажбуриятларини ва ваколатларини белгилаб беради 
2. Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Жамият уставига биноан ишлаб чиқилган. 
3. Тафтиш комиссияси жамиятнинг, унинг бўлинмалари ва хизматларининг, филиаллари ва ваколатхоналарининг фаолияти устидан ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назоратни амалга оширувчи орган ҳисобланади.
4. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, давлат бошқарув органларининг қонуности ҳужжатларига, жамият уставига, мазкур Ниомга ва жамиятнинг бошқа ҳужжатларига амал қилади. 

II. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига билан, акциядорлар умумий йиғилишининг, кузатув кенгашининг қарорига ёки жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида 5% эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан, кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиб қўйиш орқали амалга оширилади. 
6. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини бажарганида қуйидаги турдаги ишларни, яъни: 
. 

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 6263