«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АЖ ҲОМИЙЛИК ҚИЛИШ ВА БЕҒАРАЗ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур ҳомийлик қилиш ва беғараз ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ томонидан ҳомийлик ва беғараз ёрдами сифатида маблағларни ажратиш тартиби ва тамойилларини аниқлайди. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Беғараз ёрдам (хайрия)– жамият томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида жисмоний ва юридик шахсларга мол-мулк, шу жумладан пул кўринишдаги маблағларни ўтказиб бериш, беғараз хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш ёки бошқа шаклда қўллаб-қувватлаш ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳомийлик ёрдами–жамият томонидан жамият тўғрисидаги рекламани жойлаштириш (тарқатиш) шарти билан ҳомийланувчи ҳисобигапул кўринишидаги маблағларни (шу жумладан мол-мулк шаклида) ажратиш ва хизмат кўрсатиш.
Ҳомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда «Ваколатли орган») – ҳомийлик ва беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш учун ваколатли орган.
1.2. Ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс жамиятга ҳомийлик ёки беғараз ёрдам сўраб мурожаат этишга ҳақлидир.
II. ҲОМИЙЛИК ВА БЕҒАРАЗ ЁРДАМНИНГ МИҚДОРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
2.1. Ҳомийлик ва беғараз ёрдамнинг миқдори қонунчилик ва жамият уставида белгиланган миқдорларда кўрсатилади.
2.2. Бир йил давомида кўрсатиладиган ҳомийлик ва беғараз ёрдамнинг умумий миқдори жамиятнинг олдинги ҳисобот йили натижалари билан олинган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридан кўп бўлишига йўл қўйилмайди.
2.3. Ҳар йилги ҳомийлик ва беғараз ёрдами ажратиладиган йўналишлар (олувчилар) ва уларнинг ҳар бирига ўтказиб бериладиган маблағлар миқдори жамиятнинг бизнес-режасида кўрсатилиб, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
2.4. Бизнес-режада кўрсатилган йўналишлар ва миқдорлар доирасида ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор жамият ижроия органи томонидан қабул қилинади.
Бизнес-режа билан тасдиқланмаган ҳолатлар бўйича ижроия органи ҳомийлик ва беғараз ёрдами кўрсатишни рад қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда, жамият ижроия органи мажлиси бу масалаларни кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
BRIKTIRILGAN HUJJAT: