Жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 136-сонли Қарорига мувофиқ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси таркибида республиканинг барча ҳудудида ароқ-вино маҳсулотларини улшуржи сотиш бўйича «Шаробсавдо» ихтисослаштирилган базалар тармоғи тузилди.
Этил спирти ишлаб чиқарилишини бошқарув ва ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва айланишида қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 21-сонли қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси таркибида «Ўзспиртсаноат» АЖ ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини бажариш юзасидан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК АЖга айлантирилди.
Соҳани давлат тарафидан қўллаб-қувватлаш шарофати билан туб ўзгаришлар юз берди, чиқарилаётган махсулот сифатини яхшилаш, корхоналарнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш каби замонавий бозор талабларига жавоб берадиган янги ташкилий тузилма барпо этилди.
«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК АЖ маҳсулот ишлаб чиқариш ва узум хом-ашёсини қайта ишлашга илғор хорижий технологияларни жорий қилиш асосида ишлаб чиқарилаётган вино ва ликёр-ароқ маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини яхшилаш борасидаги ўз фаолиятида соҳадаги қайта ишлаш корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширишни асосий йўналишлардан бири деб ҳисоблайди.
Яқин келажакда қуйидагилар ривожланишнинг энг муҳим йўналишлари ҳисобланади:
алкогол саноати корхоналарининг замонавий хорижий технологияларини жорий қилган ҳолда маънавий эскирган ускуналарни қайта жиҳозлаш ва алмаштириш;
юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, яқин ва узоқ хориж бохорларини ўзлаштириш;
соҳага хорижий инвестицияларни кенг миқёсда жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этишга кўмаклашиш;
қайта ишловчи корхоналарни хом-ашё ва узум билан таъминлаш тизимида туб ўзгариш ясаш, халқаро стандартларга мувофиқ чиқарилаётган маҳсулот сифатининг менежмент тизимини жорий қилиш;
менежмент даражасини ошириш ҳисобига бизнес-жараёнларни яхшилаш.
BIRIKTIRILGAN HUJJAT: