Tarmoq holatini va uning rivojlanish dinamikasini ifodalovchi asosiy va ijtimoiy iqtisodiy rivojlanish ko'rsatgichlari bo'yicha ma'lumotlar
2015 йил I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва I ярим йиллик вазифалари тўғрисида
Ишлаб чиқариш масаласи
2015 йил 1-чоракда Холдинг компанияси саноат корхоналари томонидан 280 млрд. 646 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари, 207 млрд. 214 млн. сўмлик халк истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 104 фоиздан ташкил этди.
Шу даврда соҳада 7 млн. 773 минг литр узум виноси, ўсиш суръати 100,1 фоизни, 13 млн. 981 минг (абсолют алкоголь) литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки 98 фоизни, 221 минг (абсолют алкоголь) литр коньяк ёки 101,6 фоизни, 292 минг литр шампан виноси ёки 103,5 фоизни ва 16 млн. 814 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 102,3 фоизни ташкил этди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш масаласи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти, алкогол маҳсулотлари, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини Лицензиялаш комиссиясининг жорий йил 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида компания корхоналари фаолияти танқидий кўриб чиқилди.
Комиссия мажлисида тизим корхоналарида 2015 йилнинг 1 чорагида ишлаб чикариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи холдинг компанияси бўйича: ароқ ишлаб чиқариш – 71,6 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 68,8 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100 фоиз ва спирт ишлаб чиқариш – 95,0 фоизни ташкил этганлиги қайд этилди.
Маҳсулот экспорти масаласи
Компания тизимидаги корхоналар томонидан ҳозирги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш тенденцияси ошиб, ички истеъмол бозори билан чекланиб қолмасдан, ташқи бозорларга тайёр, рақобатбардош, юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариб экспорт қилишни кўпайтиришимиз, бу масалага алоҳида эътиборни кучайтиришимиз лозим.
Компания корхоналари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида экспортга жами 3 млн. 69 минг АКШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 103,7 фоизга бажарилди.
Шу билан бирга, 328,5 минг долларлик вино хомашёси, 755,6 минг долларлик коньяк спирти, 219 минг долларлик вино ва коньяк маҳсулотлари, 413,38 минг долларлик узум концентратлари ҳамда 1 млн. 353 минг долларлик шиша идишлар экспортга жўнатилди.
BIRIKTIRILGAN HUJJAT:
← Back to the list