• Слайдер #1

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2013 йил, 29 октябрь

«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси бошқаруви
раиси Ш.Рахимовнинг бошқарувнинг
кенгайтирилган мажлисида қиладиган 

МАЪРУЗАСИ

2015 йил 22 июль Тошкент ш. 
“Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси корхоналарининг 2015 йил I ярим йиллигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 9 ойликдаги вазифалари тўғрисида 

Маҳсулот экспорти масаласи
Жорий йил I-ярим йилликда компания корхоналари томонидан хисобот даврида экспортга жами 7 млн. 207 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 106,6 фоизга ошириб бажарилди. 
Жумладан, 1 млн. 49,3 минг АҚШ долларлик вино хомашёси, 2 млн. 160,3 минг АҚШ долларлик коньяк спирти, 541,6 минг АҚШ долларлик тайёр вино маҳсулоти, 720,7 минг АҚШ долларлик узум концентратлари ҳамда 2 млн. 500 минг АҚШ долларлик шиша идишлар ва 235 минг АҚШ долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспортга жўнатилди.


“Шаробсавдо” базалари фаолияти бўйича
«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси таркибидаги «Шаробсавдо» базалари унитар корхоналари томонидан 2015 йилнинг январь-июнь ойлари товар айланмаси прогноз кўрсаткичлари белгиланган 729 млрд. 217,1 млн. сўм ўрнига, 791 млрд. 896,5 млн. сўм қилиб, ёки 108,6 фоизга бажарилди.

Молиявий натижалар бўйича
Компания тизимидаги корхоналар томонидан 2015 йилнинг I-ярим йиллик якунлари бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар 483,5 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 258,8 млрд. сўмлик акциз солиғи тўланди ва топшириққа нисбатан 101,1 фоизни ташкил этди.

Инвестиция дастурларини бажарилиши тўғрисида.
Холдинг компанияси корхоналари томонидан 2015 йилда 
74 млрд. сўмлик (ёки 30,4 млн. АҚШ доллари) инвестиция маблағлари жалб қилиш ҳисобига 30 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинган.
Жорий йилнинг I-ярим йиллигида барча модернизация ва қайта жиҳозлаш, шунингдек, ҳудудий дастурлар доирасида 23 млрд. 618 млн. сўмлик инвестиция жалб қилинди ва белгиланган режа 118%га бажарилди, қиймати 5 млн. 830 минг АҚШ долларлик 
6 та объект ишга туширилди. 
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида ишлаб чиқилган тармоқ жадвалларига асосан 3,94 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини ўзлаштириш ҳисобига 1 та лойиҳани ишга тушириш мўлжалланган бўлиб амалда 4,04 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилган ва режа 103%га бажарилди. 

Локализация бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги №ПП-2298 Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Холдинг компанияси таркибидаги “Асл Ойна” АЖ ва “Beauty Glass Decor” МЧЖ да ҳисобот даврида ҳақиқатда 23 млрд. 50 млн. сўмлик шиша идишлар ишлаб чиқарилган бўлиб, прогнозга нисбатан 100,0 фоизни ташкил этди. 
Жумладан, хисобот даврида “Асл Ойна” АЖ томонидан 17 млрд. 226 млн.сўмлик шиша идишлар ишлаб чиқарилган бўлса, “Beauty Glass Decor” МЧЖ томонидан 5 млрд 824 млн сўмлик шиша идишларга ишлов берилди. 
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида холдинг компания тизимидаги корхоналар томонидан 
28 млрд. 842 млн. сўмлик махсулотлар харид килинди ёки прогноз кўрсаткичи 129 % га бажарилди.
 

BIRIKTIRILGAN  HUJJATLAR:


Ko'rishlar: 1579