• Слайдер #1

O’tkaziladigan majlisning rejasi

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси
Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси
Р Е Г Л А М Е Н Т И


 2015 йил 25 апрель Тошкент шаҳри 


Раислик қилади: Ш.Рахимов - Холдинг компанияси бошқаруви раиси  

Қатнашадилар: Холдинг компанияси бошқаруви аъзолари, бошқармалар (бўлим) бошлиқлари, корхоналар ва «шаробсавдо» базалари раҳбарлари (рўйхат бўйича)  

Иштирок этадилар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари АТД бош мутахассиси - М.Обидов

КУН ТАРТИБИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 апрелдаги жорий йилнинг 1-чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги йиғилиши ҳақида ҳамда «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси корхоналарининг 2015 йил I чораги кўрсаткичлари якунлари ва I ярим йиллик вазифалари тўғрисида.
Маърузачи – Ш.Рахимов - Холдинг компанияси бошқаруви раиси

2.Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг 2015 йил 9 апрелдаги 46 –сонли баённомаси қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда ҳисобот даврида ишлаб чиқариш қувватларидан самарасиз фойдаланган, ўсиш сураъатларини таъминламаган, товар айланмаси ва экспорт прогнозини бажармаган корхоналар ва Шаробсавдо базалари муҳокамаси ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида.
Маърузачилар: Ш.Рахимов, А.Абдуллаев, Р.Бобоев, Т.Абидов, М.Арипов, Н.Вапаев, А.Хақбердиев, А.Вострикова

3.2015 йил инвестиция, модернизация дастурига киритилган лойиҳаларни бажарилиши ҳамда экспорт прогнози ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги долзарб вазифалар тўғрисида (Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳудудий инвестиция лойиҳалари).
Маърузачи – А.Вострикова - Холдинг компанияси бошқарма бошлиғи


4.Компания Марказий аппарати ва корхоналарида 2015 йил I чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукумати қарорлари ва фармойишларининг ижроси ва ижро интизомининг мониторинги тўғрисида
Маърузачи – Р.Бобоев - Холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари


BRIKTIRILGAN HUJJATLAR:

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси Р Е Г Л А М Е Н Т И  33 KB.doc

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси Р Е Г Л А М Е Н Т И  31.5 KB.doc

Ko'rishlar: 2560