• Слайдер #1

UK «Vinosanoatinfoservis»


2015040.jpg

 «VINOSANOATINFOSERVIS» Унитар корхонаси “O'ZVINOSANOAT - XOLDING” Холдинг компанияси кузатув кенгашининг 2013 йил 11 апрелдаги 1-сон умумий йигилиши баённомаси  асосида ташкил топган ва Шайхонтохур тумани  Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан  ўтказиш инспекциясининг 2013  йил 26 апрелдаги  R-006704-09 сонли реестр  рақами билан рўйхатга олинган.

 “O'ZVINOSANOAT-XOLDING” Холдинг  компанияси Унитар корхонанинг Муассиси  ҳисобланади.

УНИТАР КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  • «VINOSANOATINFOSERVIS» Унитар корхонаси “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компаниясида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича техник ва тизимли хизмат кўрсатиш, шу жумладан сервер, телекоммуникация қурилмалари, компьютерлар, оргтехника воситаларига хизмат кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва кузатиб бориш, ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасида комплекс дастурларни автоматлаштириш ва ривожлантириш хизматларини кўрсатиш Унитар корхонанинг асосий мақсади хисобланади.
  • “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компаниясида ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларда замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини жорий этиш хамда уларни техник қўллаб қувватлаш.
  • Фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб - эхтиёжларини янада тўлиқроқ қондириш, жаҳон ахборот хамжамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурларидан фойдаланишни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган холда яратиш. Замонавий ишончли ва хавфсиз маълумотлар ахборот базаларини яратиш, ахборот ресурслари ва хизматларининг бозорини ривожлантириш, ахборот алмашувнинг электрон шаклларига изчиллик билан босқичма-босқич ўтиш. Сифатли маҳаллий дастурий махсулотлар ишлаб чиқариш.
  • “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компанияси ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий халкаро тенденцияларга ва мамлакатни ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мос келишувчи устувор йўналишларни Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгилаш.
  • Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар хамда иқтисодий омилларни вужудга келтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига таклифлар киритиш.
  • “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компанияси ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, лойихалар, меъёрий-хукукий хужжатларнинг ишлаб чикилиши хамда экспертизадан утказилишини ташкил этиш.
  • Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларининг инфратузилмасини ривожлантириш учун хорижий инвестициялар, ҳомийлик маблағлари, грантларни жалб этиш.
  • “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компанияси ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларида ахборот - коммуникация технологияларининг ҳолатини ва уларни ривожлантириш истиқболларини доимий равишда таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
  • “O'zvinosanoat-xolding” Холдинг компанияси ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқларни матбуотда ёритиш. Транспорт-логистик ва транспорт-экспедицион хизматларини амалга ошириш. Ташқи ва ички бозор конъюнктурасини маркетинг тадқиқотлари асосида ўрганиш.


BIRIKTIRILGAN  HUJJAT:

УНИТАР КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:  302 КБ.pdf

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING YAQIN MUDDATGA VA UZOQ ISTIQBOLGA MO‘LJALLANGAN HARAKAT DASTURI  22.7 KB.doc

USTAV 287 KB.pdf

БОҒЛАНИШ:

«VINOSANOATINFOSERVIS» Унитар корхонаси - директори Лем Дмитрий Вильевич
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 6- уй.
Тел.: +998(71) 244-17-38, 244-17-13, 244-06-37
e-mail: ict@vinsanoat.uz


Ko'rishlar: 3289